Шомуродовни Россия терма жамоасида кўришдан хурсанд бўлардим — Карпин

Спорт 6564
image

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари олдидан терма жамоа таркиби ҳақида фикр билдирди.

“Терма жамоага “Ростов”дан ёки қўл остимда шуғулланган ва мен қўядиган талабларни биладиган футболчиларни кўпроқ чақиришни истардим. Ҳеч бўлмаганда кундалик ҳаётдаги талабларни бажарадиганларни.

Шомуродов, Зайнутдинов, Еременкони таклиф қилган бўлардим. Чунки улар барча талабларни билишади. Лекин бу ҳазил, албатта. Лекин, Элдорни Россия терма жамоасида кўришдан жуда хурсанд бўлардим, у жуда зўр йигит, кайфиятни кўтаришга ҳам, ҳолатингизни тушунишга ҳам уста. У ҳамма талабларимга жавоб берарди”, дейди Карпин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Рома” шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов Карпин қўл остида “Ростов” клубида тўп сурган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 290
Рейтинг: 2.9
t
×