Шомуродов: “Ўйиндан жуда мамнунман, энди кейинги баҳсга тайёрланамиз” (видео)

Спорт 8605
image

Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов кеча Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган “ЦСКА София”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

“Бу гуруҳдаги биринчи ўйин эди. Унда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим ҳисобланарди. Буни уддалаганимиздан жуда бахтиёрман. Биз энди кейинги ўйинга тайёр бўлишимиз лозим. Ўйиндан жуда мамнунман.

Бундай мухлислар кўз ўнгида ўйнаш, нафақат менга, балки барча жамоадошларимга ёқимли. Деярли икки йил ўтиб мухлислар билан футбол ўйнаш футболчилар учун ўта муҳим”, дейди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ушбу баҳсда 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиб, иккита ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

 

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 220
Рейтинг: 3.1
t
×