Шомуродов Португалияга етиб келди

Спорт 3179
image

Римнинг “Рома” клуби футболчисига айланган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов “бўрилар”нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди. Бу ҳақда “Рома” клуби Twitter саҳифаси хабар қилди.

Элдор Шомуродов бунга қадар “Рома” учун тиббий кўрикдан ўтган ва у тез орада клубнинг янги ўйинчиси сифатида таништирилиши кутилмоқда. У бугундан бошлаб жамоанинг мавсумолди машғулотларига киришади.

Элдордан ташқари Брайн Кристанте ҳам жамоанинг Португалиядаги йиғинига етиб борган. Сабаби футболчи Италия терма жамоаси билан Евро-2020 да қатнашиб, таътилга йўл олган эди. 

Маълумот учун, А Серияда янги мавсум жорий йилнинг 21 августида старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 2.9
t
×