Шомуродов менга қўнғироқ қилиб, раҳмат айтди — Россия бош мураббийи

Спорт 9320
image

Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин бир неча мавсум аввал “Ростов” клубида фаолият олиб борганидан хабарингиз бор. Мураббий ўша даврдаги молиявий муаммолар туфайли баъзи футболчиларни сотишга мажбур бўлгани, шу сабабли клубдан ҳам кетгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Россиянинг машҳур “Sports.ru” нашри хабар берди

“Бу биргаликдаги қарор эди. “Ростов”даги вазият қандай эканини билардим. Клуб ўйичиларни сотиш орқали банкрот ҳолатидан чиқиб кетди. Футболчилар трансферидан пул ишлаш — ҳар қандай совриндан қиммат туради.

Элдорни ҳам ўша пайти сотиб юборган эдик. Бироқ, Шомуродовнинг “Рома”га ўтгани мен учун ҳар қандай совриндан қимматлироқ. Ўша куни Шомуродов менга қўнғироқ қилди ва миннатдорлик билдирди. “Рома” сафида машғулотларни бошлаганидан кейин эса у бошқа қўнғироқ қилмади, лекин интернетдан хабар ёзди: “Менга берган ёрдамингиз учун катта раҳмат. Меҳнатларингиз фойда бермоқда. Мен энди тушуниб етдим. Раҳмат сизга”, деди у.

Айнан шу нарса мен учун энг муҳим фактор, бу ҳар қандай нарсадан устун. Футболчилар сафимизда ўтказган вақт учун мураббийлар штабидан миннатдор. Ишонинг бундан ортиқ фахрни ҳис эма олмайсиз”, дейди Карпин.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клубидан Римнинг “Рома” клуби сафига келиб қўшилди. Шунингдек, у “Женоа”дан аввал Россиянинг “Ростов” клуби сафида тўп сурган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 426
Рейтинг: 3
t
×