Шомуродов энг қиммат осиёлик футболчилар ўнталигидан жой олди

Спорт 13829
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов яқинда Римнинг “Рома” клуби сафига кўчиб ўтди. Бу орқали Шомуродов осиёлик ўйинчиларнинг энг қимматбаҳо трансферлари ўнлигидан жой олди. Бу ҳақда AFC расмий сайтида хабар берилди.

Рим клуби ўзбекистонлик форвард учун Генуя жамоасига 17,5 миллион евро тўлади. Бу нарх осиёлик футболчилар учун тўланган трансферлар орасида 9-ўринда қайд этилди. 

Ҳозирга қадар рўйхатни япониялик Сёя Накажима бошқариб бормоқда. “Порту”дан “Ал-Дуҳайл” клубига ўтган япониялик ўйинчи учун қатарликлар 35 миллион евро тўлаган эди. 

Иккинчи ўриндан Сон Ҳён Мин жой олган. Кореялик ўйинчи учун “Тоттенҳэм” 2015 йилда “Байер”га 30 миллион евро тўлаган бўлса, Хидетоши Наката учун “Парма” “Рома”га 28,4 миллион евро тўлаб берган эди.

Осиёлик футболчилар иштирокидаги энг қиммат трансферлар:

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 481
Рейтинг: 3
t
×