Шоҳжаҳон Эргашев эртага рингга кўтарилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев эртага, 11 август куни АҚШнинг Детройт шаҳрида мексикалик Анхел Мартинесга қарши рингга чиқади. Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) ўтказилаётган жанг, 10 раунд этиб белгиланган.

Шоҳжаҳон профессионал боксдаги фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Навбатдаги жанг боксчи учун  2022 йилдаги иккинчи муҳим баҳсдир.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилнинг май ойида ўтган сўнгги жангида аргентиналик Луис Альберто Веронага қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобида ғолиб чиққанди.

Иброҳим Давронов

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг