“Шериф”нинг ғалабаси ЕЧЛ тарихидаги энг кутилмаган натижа деб топилди

Спорт 3739
image

Кеча, 28 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида 2-тур ўйинларига старт берилди. Унда “B” гуруҳида “Реал Мадрид” ва “Шериф” жамоалари тўқнаш келди. Ўйин Молдова клубининг 1:2 ҳисобидаги кутилмаган ғалабаси билан якунига етди.

Ушбу учрашувидан кейин УЕФА расмий сайти ЕЧЛ тарихида кузатилган энг кутилмаган натижаларни ёдга олди. Унга кўра, “Шериф” клубининг Испаниядаги ғалабаси мусобақа тарихидаги энг кутилмаган ғалаба, деб топилди.

“Шериф”нинг Мадриддаги муваффақияти қаторида қуйидаги учрашувлар ҳам бу рўйхатдан жой олган:

2000-01 йилги мавсум, 3-саралаш босқичи: “Хельсингборг” (Швеция) – “Интер” (Италия) 1:0;

2008-09 йилги мавсум, 3-саралаш босқичи: “Анортосис” (Кипр) – “Олимпиакос” (Греция) 3:1;

2009-10 йилги мавсум, гуруҳ босқичи: “Милан” (Италия) – “Цюрих” (Швейцария) 0:1;

2009-10 йилги мавсум, гуруҳ босқичи: “Барселона” (Испания) – “Рубин” (Россия) 1:2;

2011-12 йилги мавсум, 1/16 финал: АПОЭЛ (Кипр) – “Лион” (Франция) 1:1 (пенальтилар серияси - 4:3);

2012-13 йилги мавсум, гуруҳ босқичи: “Манчестер Юнайтед” (Англия) – “СФР Клуж” (Руминия) 0:1;

Қайд этилишича, сайтда ўтказилган сўровномада ҳам овоз берувчиларнинг 84 фоизи Тирасполь клубининг Мадриддаги ғалабасини энг кутилмаган натижа, деб топган.

Эслатиб ўтамиз, “Сантьяго Бернабеу”даги баҳсда Жасур Яхшибоев ва Себастьян Тиллнинг голлари меҳмонларга ғалаба (2:1) келтирган эди.

Маълумот учун, “Шериф” Мадриддаги ғалабаси эвазига 6 очко билан гуруҳ пешқадамлигини ўзида сақламоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 2.8
t
×