Aпрель ёмғирлари сув омборларига қандай таъсир қилди?

Жамият 4544
image

Айни вақтда Халқаро Пресс клубнинг қишлоқ хўжалигига оид навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

“Ўзбекистондаги сув омборларида 12 миллиард 400 миллион куб миқдорида сув мавжуд бўлиб, уларнинг 2 миллиард куби ушбу апрель ойидаги ёмғирлар ҳисобига тўлдирилди. Бу ўтган йилгига нисбатан икки баробар кўп дегани”, деди сессияда сўз олган Республика Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Равшан Мамутов.

Р.Мамутовнинг айтишича, жорий йил йирик сув омборларидан бири бўлган Чорвоқ сув омборида сув миқдори 1 млрд.кубдан ошган, июнь ойининг биринчи ўн кунлигига қадар сув миқдори 1 млрд. 700 млн.кубга чиқиши кутилмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×