Си Цзиньпин КХДРга боради

Жамият 1276
image

Жорий йилнинг 20 июнь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Шимолий Кореяга ташриф буюради. ХХР раисининг ташрифи икки кун давом этади. Бу ҳақда "Reuters" хабар тарқатди.

Хитой Шимолий Кореянинг ягона асосий иттифоқчиси ҳисобланади. Си Цзиньпиннинг ташрифи КХДРнинг АҚШ билан  денуклеаризация масаласи ўз ечимини топа олмаётган бир вазиятда амалга ошади.

Эслатиб ўтамиз, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Хитойга бир неча марта ташриф буюрган. У АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун ҳам Хитой орқали Вьетнамга борганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.5
t
×