Шавкат Мирзиёевдан 5 мамлакатга аталган 5 муҳим таклиф

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бошлангани, давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу учрашувда Шавкат Мирзиёев уч муҳим таклифни ўртага ташлади. Булар: 

  • Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари инвестициявий форумини ташкил этиш, савдо-саноат палаталари раҳбарлари учрашувларини ҳар йили ўтказиш

Бу, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантиришдир. Катта бозорга эга, табиий хомашё ва инсон ресурслари салмоқли бўлган минтақамизнинг рақобатдош устунликларини имкон қадар тўлиқ ишга солиш муҳим. Қўшилган қиймат занжирини шакллантириш, минтақа ичидаги савдони кенгайтириш, иш ўринларини яратиш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқларида янги имкониятларни аниқлаш ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш лозим.

  • Минтақанинг транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш

Бунда Марказий Осиёнинг транспорт тизими яратилаётган замонавий логистика инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда минтақа ичида узлуксиз коммуникацияни таъминлаши, шунингдек, тобора ортиб бораётган транзит оқимларига самарали хизмат қилиши лозимлиги кўзда тутилмоқда.  
Бунинг учун транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш тузилишини, Марказий Осиё транспорт тизимини биргаликда ривожлантириш бўйича дастур ва битимнинг келишилишини тезлаштириш муҳим.

  • Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантириш

Бунда минтақанинг узоқ муддатли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги, Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини ошириш назарда тутилмоқда. Қайд этилишича, мамлакатлар замонавий энергетика инфратузилмасини яратиш борасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр.

  • “Марказий Осиё бўйлаб саёҳат” халқаро туризм конференциясини ўтказиш

5 мамлакатнинг улкан туризм салоҳиятини амалга ошириш яна бир истиқболли йўналиш экани айтилди. Бунинг учун Марказий Осиёнинг ягона, кўпчилик танийдиган туризм бренди, минтақа учун умумий бўлган жозибадор туризм маҳсулотларини шакллантириш лозим. 

 “Марказий Осиё бўйлаб саёҳат” халқаро туризм конференциясини ўтказиш керак. 

  • Сувдан фойдаланиш

Сувдан фойдаланиш борасидаги муаммоларни ҳал этишга доир ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш керак. Афғонистонда тинчлик, миллий муроса ва иқтисодий тикланишга эришишга кўмаклашиш йўлида минтақа мамлакатларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳим.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг