Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига аҳолини қандай банд этиш йўлини ўргатди

Жамият

image

Кеча, 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари мисолида муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш – энг долзарб масала эканлиги таъкидланди. Бу борадаги катта резервлардан бири эса боғ ва токзорлар қатор оралари эканлиги айтилди.

Маълумотларга кўра,  Фарғона вилоятида 34 минг гектар, Қашқадарёда 22 минг гектардан ортиқ майдонларда боғ ва токзорлар бўлишига қарамай, ҳар йили фақат 20 фоиз қатор ораларига экин экилади.

Давлат раҳбари мазкур ҳолатни инобатга олиб, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш вазифасини қўйди.

Фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун Фарғонага 15 миллиард сўм, Қашқадарёга 11 миллиард сўм ажратилгани айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг