Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимидаги жиддий ўзгариш бўладиган 5 та йўналишни санади

Жамият

image

Бугун, 18 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Унда давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

Биринчиси, тиббиётнинг бирламчи бўғинини касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси, ихтисослаштирилган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси, рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

Тўртинчиси, тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси, тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Йиғилишда шу йил 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланди.

Биринчи босқичда Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.

Тегишли масъулларга бир ой муддатда бирламчи бўғинда даволаш бепул тиббий хизматлар пакетини амалиётга киритиш топшириғини берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев тиббиёт

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг