Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Абдулла Абунайян билан учрашув ўтказди

Жамият

image

Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлиси доирасида АCWА Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян билан учрашув ўтказди.

Учрашувда жорий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.

Давлат раҳбари компания мамлакатимизнинг турли ҳудудларида энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга ҳисса қўшаётганини юқори баҳолаган.

Компания инвестицияларини водород энергетикасини ривожлантириш, шамол электр станцияларини қуриш, хорижий экспертлар иштирокида юқори малакали миллий кадрларни тайёрлашга жалб қилиш муҳимлиги қайд этилган.

Муҳаммад Абдулла Абунайян компания Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, келгуси йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Саудия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг