Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни табриклади

Жамият

image

Бугун, 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклаб, унга саломатлик ва фаолияти давомида муваффақиятлар тилади. 

Суҳбат давомида ўзбек-тожик стратегик шерикликни янада ривожлантиришга томонларнинг тайёр экани айтиб ўтилди.

Маълумот учун, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 1952 йил 5 октябрда Тожикистоннинг Данғара туманида туғилган. 1982 йилда Тожикистон давлат университетининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган. 

Имомали Раҳмон 1994 йилдан бери Тожикистон Президенти лавозимида фаолият юритиб келади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни табриклади

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг