Шавкат Мирзиёев Германия канцлери ва Президентига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
18 Июль 2021
7147Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Республикаси Федерал Канцлери Ангела Меркель ва Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ушбу мамлакат ғарбида рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.
Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Маълумот учун, Германияда содир бўлган тошқинлар натижасида ҳозиргача 156 киши ҳалок бўлди. Тошқин қўшни давлатлар Бельия, Нидерландия ва Чехида ҳам кузатилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023