Шавкат Мирзиёев бугун 21-Меҳрибонлик уйига боради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 28 июль куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, шароитлар билан танишади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш графигида ҳафта мобайнида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилиши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ "Жим туринг" лойиҳаси доирасида Тошкентдаги 22-сонли Меҳрибон уйида бўлиб, тарбияланувчилар, тарбиячилар билан суҳбатлашганди. Меҳрибонлик уйи тарбиячиси ва тарбияланувчилари билан суҳбатни мазкур ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Меҳрибонлик уйи

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг