Шармандалик! ЙПХ ходими “штраф” ёзмаслик ҳақида буйруқ олди

Жамият

image

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида қоида бузган Malibu автомобилини тўхтатган йўл-патруль хизмати инспектори ҳайдовчига жарима ёзмаслик ҳақида буйруқ олгани акс этган видео тарқалди.

“Тошкент” телеканалида кетган эфирда ЙПХ ходими Аброр Исмоилов Malibu автомобилига жарима ёзаётганида рациядан унга ҳайдовчини қўйиб юбориш бўйича топшириқ берилди.

— Телефон қилишди. Қанақа машина ушлаб турибсан?
— Malibu’ни ушлаб турибман.
— Қўйвор бўлди, кўп гапирмасдан. Яхши етволинг, деб тушунтирвор. 
— Тушундим сизни.

Видеодан ЙПХ инспектори ҳайдовчидан “тонировка” учун рухсатнома бор ёки йўқлигини сўраётганини эшитиш мумкин.

Ҳолат бўйича ҳозирча ҳеч қандай расмий изоҳ берилмади. Бироқ, телеканал камерасига муҳрланган биргина шу ҳолат Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тизимида ҳамон "телефон" орқали иш битиришлар, қонунни писанда қилмаслик давом этаётганининг исботи бўлди. Қизиқ, рациядан инспекторга ҳайдовчини қўйиб юборишни айтган раҳбар ва қонунга зид буйруққа лом-мим демасдан бўйсунган ходим "ҳайфсан" билан қутилиб қолармикин?


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

630

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг