Шакира Пикенинг маоши қисқарганига муносабат билдирди

Спорт 8324
image

Хабарингиз бор, Испаниянинг “Барселона” клуби кўп йиллардан бери молиявий томонлама қийинчиликларга учраб, ташқи қарзлари кўпайиб бормоқда. Сўнгги хабарларга кўра, “Барса”нинг ташқи қарзлари 1 миллиарддан ошиб кетган. Бу ҳақда клуб президенти Жоан Лапортанинг ўзи маълум қилган.

Шу сабаблар туфайли клуб бир қанча футболчиларнинг маошини камайтириш орқали, зарардан чиқиб кетишни мақсад қилган. Маоши катта миқдорда камайтирилган футболчилардан бири Жерар Пике ҳисобланади. Ҳимоячи ўзининг 38 миллион евролик йиллик маошини деярли икки баравар камайиб, 19 миллионга айланишига рози бўлган ва шу орқали раҳбариятга ёрдам берган.

Ушбу воқеага футболчининг рафиқаси, машҳур қўшиқчи Шакира ўз муносабатини билдирди. Ўз Instagram саҳифасида у Пикени қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

“Жерар, сен билан фахрланаман. Сенинг клубинг, жамоанг ва биз бир оиламиз. Ҳар доим сенга суянамиз. Оиланг ҳар қандай вазиятда сен билан бирга бўлади, бу ишингни қўллаб-қувватлайман. Мен сен биланман” дейди Шакира.

Маълумки, Жерар Пике маошининг камайтирилишига рози бўлганидан кейин “Барселона” мутасаддилари Мемфис Депай, Эрик Гарсия ва Рей Манай каби янги ўйинчиларни Испания чемпионати қайдномасидан ўтказиш имконига эга бўлган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 272
Рейтинг: 3
t
×