Шаҳзодалар Гарри ва Уильям шаҳзода Филиппнинг дафн маросимида жанжаллашган — ОАВ 

Олам

image
0:00
0:00
download

Қироллик инсайдери, британиялик тарихчи ва биограф Роберт Лейсининг маълум қилишича, шаҳзода Уильям укаси шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни ёқтирмайди. Шу сабабли у укаси билан Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи Филиппнинг дафн маросимида ҳам жанжаллашган. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.  

Лейсининг сўзларига кўра, Уильям ва Гарри ўртасидаги низолар тахминан уч йил олдин бошланган, аммо Британия шаҳзодаларининг яқинлари Филиппнинг дафн маросимида уларнинг ярашишига умид қилган. Бироқ, ака-укалар маросим пайтида ўзларини яхши тутганига қарамай, улар ўртасидаги зиддият ташқарида давом этган. 

“Мана улар, ҳар доимгидек бир-бирларининг томоғини тишлашга тайёр”, деган жанжал гувоҳларидан бири Лейсига. 

Инсайдерга кўра, Уильям ва Гарри ўртасидаги жанжалга Меган Маркл айбдор. 

Аввалроқ, Уильям Меган Марклни “ўғирликда” айблагани ҳақида хабар бергандик. 

Кейинчалик, Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон шаҳзода Гарри ҳамда Меган Маркл билан учрашиш учун АҚШга махфий саёҳат қилишни режалаштираётгани маълум бўлганди. 

Маълумот ўрнида, ҳозирда шаҳзода Гарри рафиқаси ва икки фарзанди билан Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарри Уильям

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг