Шаҳзода Уильям махфий равишда АҚШга боряпти – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон шаҳзода Гарри ҳамда Меган Маркл билан учрашиш учун АҚШга махфий саёҳат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Daily Star” Букингем саройидаги манбасига асосланиб хабар берган.

Манбага кўра, Кембриж герцоги ва герцогиняси ўз фарзандларини июнь ойи бошида туғилган амакиваччалари Лилибет Дианани кўриш учун саёҳатга чиқади. Учрашув давомида ака-укаларнинг ўзаро муносабатларни изга солишга ҳаракат қилишлари кутилмоқда. 

“Муносабатларни давом эттириш истаги бор. Уильям ва Кейт Лили билан учрашишни истайдилар”, дейилган манбада. 

Аввалроқ, валиаҳд шаҳзода Чарльз набираси Арчининг (Сассекс герцоги Гаррининг ўғли — таҳр.) шаҳзода унвонини олишига йўл қўймаслиги ҳақида хабар бергандик.  

Бунгача Уильям укаси, шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни “ўғирликда” айблаганди.  

Шунингдек, Британия қироличаси Елизавета II ўзининг оила аъзоларига набираси шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг ҳақиқатга мос келмайдиган ҳар қандай баёнотларини расмий равишда рад этишга рухсат берганди.   

Бунга Сассекс герцоги Гаррининг янги туғилган қизига Лилибет исмини бергани сабаб бўлиши мумкин. Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл жорий йилнинг 4 июнь куни иккинчи марта ота-она бўлди. Қизалоққа Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва шаҳзода Гаррининг онаси – малика Диана шарафига Лилибет Диана дея исм қўйилган. Гап шундаки, Елизавета II ни тор оилавий доирада Лилибет дея чақиришади.     

Ҳозирда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. Уларнинг илк фарзанди Арчи 2019 йил 6 майда дунёга келган. 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарри Уильям Кейт

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг