Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл пул, унвон ва имтиёзлардан маҳрум қилинади

Олам

image
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласидаги ваколатидан воз кечди north_east

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласидаги ваколатидан воз кечди

Қиролича эрка шаҳзоданинг янги ҳаёт бошлашига розилик берди north_east

Қиролича эрка шаҳзоданинг янги ҳаёт бошлашига розилик берди

Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг турмуш ўртоғи Меган Маркл жорий йилнинг баҳоридан қироллик мажбуриятларини доимий асосда бажаришни тўхтатади ва “зоти олийлари” деб чақирилмайди. Бу ҳақда Букингем саройи расмий баёнотида айтилган.

“Герцог ва герцогиня ишловчи қироллик оиласи аъзоси ҳисобланмагани учун “зоти олийлари” деб чақирилмайди. Герцог ва герцогиня Британиядаги уйлари ҳисобланган Фрогмор коттежининг таъмири учун тўлов қилишга қарор қилди”, дейилади хабарда.

Шу билан бирга улар эндиликда қироллик мажбуриятларини бажариш учун жамоатчилик маблағларини олмайди ҳамда Гарри ва Меган расмий тадбирларда қиролича номидан иштирок эта олмайди.

“Сассекс герцог ва герцогиняси ҳаётларининг янги боиқичида қиролича зоти олиялари ва қироллик оиласи уларни қўллаб-қувватлагани учун уларга миннатдорлик билдирди. Келишувга кўра, улар қироллик мажбуриятлари, шу жумладан расмий ҳарбий маросимлардан ҳам четлашишлари керак”, дейилади баёнотда.

Янги модель 2020 йил баҳоридан кучга киради.

Қиролича алоҳида баёнот ҳам берди. “Бир неча ой давом этган мулоқот ва сўнгги суҳбатлардан кейин менинг набирам ва унинг оиласи учун конструктив ечим топа оганимиздан хурсандман. Гарри, Меган ва Арчи (уларнинг фарзанди) оиламнинг суюкли аъзолари бўлиб қолади. Мен уларни тушунаман ва нисбатан мустақил ҳаёт кечириш мақсадини қўллаб-қувватлайман”, деган Елизавета Иккинчи.

Қиролича Гарри ва Меганга уларнинг меҳнати учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Гарри ва Меган жорий йилнинг 8 январь куни мустақил ҳаёт кечиришни исташи ва молиявий имтиёзлардан воз кечиб, яшаш учун ўзлари меҳнат қилиб пул топишга қарор қилганини билдирди. Шунингдек, улар вақтларини Шимолий Америка, хусусан Канада ва Британияда ўткаиш ниятида эканини очиқлади. Бу масала дастлаб кироллик оиласининг жиддий эътирозига сабаб бўлди, аммо кейинроқ бу қарорни қиролича қўллаб-қувватлади.

Ёш оила Канадада яшашига ҳеч бир тарафда қаршилик йўқ, аммо уларнинг океанортидаги ҳаёти қайси маблағ ҳисобига бўлиши сўроқ остидаги масала. 

Маълумот учун, шаҳзода Гарри ва америкалик актриса Меган Маркл 2018 йилнинг 19 май куни турмуш қурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия шаҳзода Гарри Меган Маркл

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг