Шаҳрисабзда мудҳиш ЙТҲ: Nexia ағдарилиб, икки киши вафот этди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 11 июль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Nexia русумли автомобиль бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Оқибатда икки йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича,  ЙТҲ 11 июль соат 23:00 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Шаҳрисабз шаҳар “Қўшхона” МФЙдан ўтган 1171 км.да юз берган. Шаҳрисабз шаҳар “Бўстон” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Ш. Nexia русумли автомобилида Тошкентга қараб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

Оқибатда Nexia русумли автомобилда йўловчи сифатида келаётган фуқаролар Ф.Ж. ва С.Қ. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Машина ҳайдовчиси Ш.Ш. ҳамда йўловчи сифатида келаётган фуқаро Р.У. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг