ШҲТга Россиянинг “ука”сини ҳам олиш масаласи кўрилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Беларуснинг ташкилотга тўлақонли қўшилиш тўғрисидаги аризасини фаол ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашида айтиб ўтди.

“Томонлар Беларусь Республикасининг ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини фаол ўрганмоқда. Кенгайиш минтақавий хавфсизликни таъминлаш, савдо ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кўп қиррали ўзаро ҳамкорликка салмоқли туртки бериши ҳамда ташкилотимиз ҳудудида улкан транзит салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши ҳақида умумий тушунча мавжуд”, деган Норов.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ШҲТга Эрон Ислом Республикасининг ҳам қабул қилиниши борасида фикр билдирган.

“Ўзбекистон буни ташкилотимиз эволюциясидан далолат берадиган табиий жараён, деб билади. Эрон Ислом Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши йўлида эришилган муваффақиятни қайд этишни истар эдим”, деган дипломат.

Эслатиб ўтамиз, Норов Афғонистонда узоқ кутилган тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг стратегик шарти ҳисобланишини қайд этиб ўтган.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доимий фаолият кўрсатувчи минтақавий халқаро бирлашма бўлиб, 2001 йил 15 июнь куни Шанхайда ташкил этилган. ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир. Бу йил ташкилотга раислик Ўзбекистонга ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Владимир Норов

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг