ШҲТга аъзо давлатлар сони яна биттага ортди

Олам

image

Бугун, 17 сентябрь куни Душанбеда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити иштирокчилари Эронни ушбу ташкилотга тўлиқ аъзо сифатида қабул қилди. Бу ҳақда эронлик журналист Аббас Асланий хабар берди.

“Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида тенг ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши Душанбе саммитида раҳбарлар томонидан маъқулланди”, дея ёзди Асланий Twitter саҳифасида.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян ШҲТга аъзолик мамлакатнинг халқаро ва хусусан, минтақавий алоқаларига “сезиларли таъсир” кўрсатишини айтган.

“Ушбу стратегик аъзолик Эроннинг қўшнилари билан ҳар томонлама ҳамкорлик жараёнига ва Осиёга йўналтирилган сиёсатига сезиларли таъсир кўрсатади”, дейди Абдуллоҳиян.

Қайд этиш керакки, шу тариқа Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар сони 9 тага етди. Булар: Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон ва эндиликда Эрон. Шу вақтга қадар, Эрон ушбу ташкилотда кузатувчи мақомини эгаллаб турганди. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда ШҲТнинг Тошкентда бўлиб ўтган саммитида Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзосига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг