ШҲТ давлатлари ташқи аралашувга бирга қаршилик кўрсатишга даъват қилинди

Олам

image

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи аралашувга қарши биргаликда ҳаракат қилишлари керак. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни ташкилотнинг Самарқандда ўтган саммитида унинг бош котиби Чжан Мин маълум қилди. 

“Ҳамкорлик ва бир-бирига ишончни мустаҳкамлаш, ташқи аралашувга қатъий қарши туриш муҳим”, дейди ШҲТ Бош котиби. 

Чжан Мин бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик ва фаол фаолиятни кучайтириш зарурлигини таъкидлади, шунингдек, иштирокчи мамлакатларни халқаро майдондаги глобал ўзгаришлар ва COVID-19 пандемияси фонида ШҲТ Низоми ва Шанхай руҳи тамойилига содиқ қолишда давом этишга чақирди. 

Чжан Мин, шунингдек, ташкилотнинг кенгайишига ёрдам беришни сўради.

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Ташкилотга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Кузатувчилар – Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, мулоқот бўйича ҳамкорлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка. 2021 йил сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби бошланган эди. Жорий йилда Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо бўлиш учун расман ариза топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг