Сеул-Тошкент рейслари ҳақидаги маълумот ёлғонми?

Жамият

image
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Сеулга чартер рейс амалга оширади north_east

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Сеулга чартер рейс амалга оширади

Ижтимоий тармоқларда аноним фойдаланувчилар томонидан бир муддат олдин эълон қилинган 2020 йил март ойига режалаштирилган авиарейслар тўғрисидаги маълумотлар ёлғон деган хабар тарқалди. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу хабарларни рад этди.

Элчихона яна бир бор Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шуни таъкидладики, авиақатновлар ҳеч қандай ўзгаришсиз қуйидаги тартибда амалга оширилади:

8 март куни – Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан (учиш вақти 22:50 да);

15 март куни – Asiana Airlines авиакомпанияси томонидан;

22 март куни – Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан;

29 март куни –Asiana Airlines авиакомпанияси томонидан.

“Ҳурматли ватандошлар, Сиздан ҳар хил ёлғон маълумотларга ишонмаслигингизни ва саволлар туғилган тақдирда Uzbekistan Airways АЖнинг Сеул шаҳридаги ваколатхонасига қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз (+82 10-8718-6850)”, дейилади элчихонанинг расмий интернет-ресурсларида жойлаштирилган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея коронавирус

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг