Сергелида 72 ёшли отахон ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Matiz Spark ва Cobalt’га урилиши натижасида Matiz’ни бошқариб келаётган 72 ёшли отахон воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.

Воқеа кеча, 4 сентябрь куни соат 08:20 да Сергели туманидаги Оби Ҳаёт ва Файзли кўчалари кесишмасида содир бўлган. 

Aниқланишича, 72 ёшли Matiz автомобили ҳайдовчиси Лелий К. чап томонга бурилиш вақтида кесишма йўлдан ҳаракатланиб келаётган 27 ёшли Ш.М. бошқарувидаги Spark автомобилига йўл бермаганлиги боис йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган. 

Matiz автомобили инерция сабабли ҳаракатни давом эттириб, йўл четида тўхтаб турган 39 ёшли Aлексей К. бошқарувидаги Cobalt автомобилига бориб урилган. ЙТҲ натижасида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида олган жароҳатлар сабабли вафот этган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг