Сенат Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни ратификация қилди

Жамият

image

Олий Мажлис Сенатнинг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Битим 2022 йил 29 март куни Туркия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган. Битим ҳарбий тайёргарлик ва ҳарбий таълим, мудофаа саноати ҳамкорлигини ривожлантириш, логистика соҳасидаги ҳамкорлик, картография ва гидрография, миналар ва қўлбола портловчи қурилмаларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Туркия Республикаси Миллий мудофаа вазирлигининг йиллик режаларига киритилади.

Муҳокама чоғида Битимнинг ратификация қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб қилмаслигини, Битим доирасида ташкил этиладиган барча тадбирлар эса ҳар йили Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар  томонидан маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг