Сенат мудофаа соҳасига оид муҳим қонунни қабул қилди

Жамият

image

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Шу билан бирга, Баённома ШҲТ аъзоси бўлган исталган давлат унга қўшилиши учун очиқлиги, қўшилган давлат учун ушбу Битим депозитарий томонидан қўшилиш ҳақида ҳужжат олинган санадан бошлаб 30 кун ичида кучга кириши каби янги ўзгартишларни ўз ичига олган.

Сенат аъзолари ушбу Қонунни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи мажлис Сенат

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг