Сенат Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни эълон қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини эълон қилди.

Лойиҳа Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 24 ноябрда қабул қилинган.

Лойиҳага мувофиқ:

1) 7-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги “законодательством, принятым” деган сўзлар “законами, принятыми” деган сўзлар билан алмаштирилади;

2) 33-модданинг русча матнидаги “законодательством” деган сўз “законами” деган сўз билан алмаштирилади;

3) 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги “законодательством” деган сўз “законодательными актами” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги “законодательством” деган сўз “законодательными актами” деган сўзлар билан алмаштирилади;

5) 93-модда биринчи қисми 16-бандининг ўзбекча матнидаги “қонун ҳужжатлари” деган сўзлар “қонунчилик” деган сўз билан алмаштирилади;

6) 98-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги “қонун ҳужжатларига” деган сўзлар “қонунчиликка” деган сўз билан алмаштирилади;

7) 100-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги “қонунларига” деган сўз “қонунчилигига” деган сўз билан алмаштирилади;

8) 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир”;

9) 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги “қонунларга” деган сўз “қонун ҳужжатларига” деган сўзлар билан алмаштирилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг