Сенат қамоққа олинган ҳомиладор аёл бўйича Олий суд ва Бош прокуратурага сўров юборди

Жамият

image

Жорий йил 29 апрель уни ижтимоий тармоқларда ҳомиладор аёл 8 ойлик гўдагидан маҳрум қилиниб, қамоққа олингани ҳақида видеомурожаат эълон қилинди. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳолат юзасидан Олий суд ва Бош прокуратурага сўров юборди.

Юқори палата Матбуот хизматининг хабар беришича, унда Самарқанд шаҳридаги туманлараро почта боғланмаси оператори лавозимида ишлаб келган А.Р. ва боғланманинг қатор бошқа ходимлари 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида 743 млн сўм миқдордаги пул маблағини талон-торож қилганликда айбдор деб топилиб, жазолангани тўғрисида фикр юритилган. Мурожаатда А.Р.га қўйилган барча айбларни қайта кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланади.

Жумладан, тарқалган маълумотларга кўра, суд А.Р.ни 8 ойлик фарзанди борлиги ва ҳозирда яна ҳомиладор эканини инобатга олмай, 5 йилу 2 ой муддатга қамоқ жазоси тайинлаган, деб ҳисоблайди.

Қайд этилишича, ҳозирда фуқаронинг мурожаати юзасидан Олий Мажлис Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судига Сенатнинг сўровномаси юборилган. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Олий суд ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда масалани атрофлича ўрганиб, натижалари юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали ахборот беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг