Сенат чақирмадими ё Шодмонов келмади? Низо қандай барҳам топади?

Жамият

image
Одамлар, болалар заҳарланаверсин Соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ – Норбоева north_east

Одамлар, болалар заҳарланаверсин Соғлиқни сақлаш вазирига фарқи йўқ – Норбоева

Айни вақтда бўлиб ўтаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикси Президенти Президенти Маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳам иштирок этмоқда. 

Президент маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга юзланиб, кеча, 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенатида ўтган Умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижаларига бағишланган мажлисда нима учун иштирок этмаганини сўради. Шодмонов Абдувоҳидовнинг саволига жавоб бераркан, “Ҳамма мажлисларга борганман, лекин бунисига таклиф қилинмаган эдим”, деди. 

Айни чоғда йиғилишда иштирок этаётган Сенат вакили сўз олиб, кечаги йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг иштирок этишини таъминлаш учун жорий йилнинг 18 декабрь куни вазирликка расмий хат киритилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Норбоева Соғлиқни сақлаш тизимида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш, аҳолига тушунтириш, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишлар умуман қониқарсизлигини қайд этиб, мажлисга на Соғлиқни сақлаш вазири ва на вазир ўринбосари келганини танқид қилганди.  

“Одамлар, болалар заҳарлаверсин, буларга фарқи йўқ. Манфаатдор идоранинг ушбу масалага муносабати шуми?!”, деган эди Сенат раиси Танзила Норбоева.

Сенат ушбу ҳолатга расмий муносабат билдиради, деган умиддамиз. 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг