Сеньорлар драмаси: Италия 53 йилдан сўнг яна Европада тенгсиз бўлди

Спорт 6746
image

Европа чемпионати финал учрашуви якунланди. Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган беллашувда Италия Англия устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Дастлаб, 2-дақиқадаёқ “уч шерлар“ ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Леонардо Бонуччи тарози паллаларини тенглаштирди. Асосий вақтда кучлар тенг келгани боис, томонлар пенальтилар сериясига мурожаат қилди. Унда “скуадра адзурра” 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Манчини шогирдларидан Берарди, Бонуччи ҳамда Бернардески дарвозани ишғол этди. Белотти ҳамда Жоржиньо 11 метрлик нуқтадан гол ура олмади. Саутгейт жамоасидан Кейн ва Магуайр дарвозабонга имконият қолдирмаган бўлса, захирадан майдонга тушган Рэшфорд, Санчо ҳамда Сака жамоасига панд берди.

Шундай қилиб, Италия терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор қитъа биринчилигида тенгсиз деб топилди. Узоқ муддатли совринсиз серия ўз ниҳоясига етди — Италия яна Европада тенгсиз, деган номга эришди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 274
Рейтинг: 3
t
×