Сен мени ўшанда хафа қилгандинг, Майк — Ҳабиб Тайсонга мурожаат қилди

Спорт 21277
image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов оғир вазн тоифасидаги бокс юлдузи, тарихдаги энг буюк боксчилардан бири бўлган Майк Тайсон билан Россия телеканалларидан бирида учрашди. Унда Майкка ўтмишдаги бир воқеа юзасидан мурожаат қилди.

“Майк, мен сенинг 2003 йил февралидаги жангингни эслайман. Бу 18 йил олдин бўлганди. Сен Клиффорд Эттен билан жанг қилишинг керак эди. Баҳсга бир ҳафта қолганида рус ОАВлари жангингни реклама қила бошлашди. Ушбу баҳс Москва вақти билан эрталаб соат 5 да бошланиши керак эди. Отамдан мени уйғотишини сўрагандим, сабаби, мен бу жангни томоша қилишни жуда истагандим. Отам мени уйғотди. Сен эса мени ҳафа қилгандинг Майк...

Сен Эттенни биринчи раунднинг илк дақиқасидаёқ нокаут қилгандинг. Жанг бошланиши биланоқ сен уни ухлатиб қуйдинг. Мен зўр иштиёқ билан жангни кўришга киришган эдим, бироқ сен жангдан завқ олишга улгурмасидан уни тугатиб қўйдинг. Ўша жангни эслайман. Биз отам билан ўша жангни жонли эфирда томоша қилгандик”, дейди Ҳабиб.

Маълумот учун, Тайсон профессионал фаолияти давомида ўтказган 58 та жангининг 50 тасида ғалаба қозонган. Уларнинг 44 таси нокаут билан тугаган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1609
Рейтинг: 2.9
t
×