Семеду 17 ёшли қизни зўрлашга урингани учун қамоққа олинди

Спорт 7588
image

Грециянинг “Олимпиакос” клуби ҳимоячиси Рубен Семеду қамоққа олинди.

“The Times” нашрининг хабарига кўра, 27 ёшли футболчи жорий йилнинг 31 августидан 5 сентябрига қадар ҳибсда бўлади. У 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишда айбланмоқда. Суд 6 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Маълум қилинишича, Афина шаҳридаги барда бир гуруҳ шахслар 17 ёшли қизни зўрлашга уринган ва уларнинг ичида “Олимпиакос” футболчиси ҳам бўлган.

Маълумот учун, Семеду бунга қадар қотиллик қилишга уринганликда айбланиб, 5 ой қамоқда ўтириб чиққан эди. Бу унинг иккинчи бор судланиши бўлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 311
Рейтинг: 2.9
t
×