Селфи дарди: 18 ёшли меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини 27 минг вольт ток урди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 15 январь куни “селфи“ тушиш мақсадида поезд вагони устига чиққан 18 ёшли йигитни 27 минг вольт ток урди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси расмга тушиш мақсадида Сергели бекатининг 3-йўлида турган вагон устига чиққан вақтида 27 минг вольт кучланишидаги ток уриши оқибатида қаттиқ жароҳатланган.

Хабарга кўра, бола воқеадан сўнг, тез тиббий ёрдам машинасида Респубика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Таъкидланишича, жароҳат жиддий бўлиб, фуқарога тананинг 93 фоизи 2-3 А, Б даражали термик куйиш ва 3-даражали бош мия ёпиқ жароҳати ташҳиси қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ селфи

Баҳолаганлар

1760

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг