Савдоси тугамасдан машинага тақилган қимматбаҳо авторақам қарийб 600 млнга сотилди

Жамият

image

Ўзбекистонда илк бор автомобиль рақами қарийб 600 миллион сўмга сотилди. Авторақам онлайн аукциони маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Бугун, 4 январь куни якунланган аукцион савдосида 30 Z 777 ZZ рақами 596 525 000 сўмга сотилди. Аммо ғолиб бунга қўшимча равишда 29 993 500 сўм воситачилик йиғимини ҳам тўлайди.

Ушбу авторақам 2020 йил 14 декабрь куни савдога чиқарилганди. Унинг бошланғич нархи 111 500 000 сўмга тенг бўлган.

Маълумот учун, 2020 йилда онлайн аукционда жами 262,6 миллиард сўмлик чиройли авторақамлар сотилган.

Аввалроқ, 30 Z 777 ZZ рақами Самарқанд кўчаларида ҳаракатланаётган Malibu русумли автомобилга тақилгани акс этган сурат ва видеолар тарқалди. ЙҲХББ мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.


Мақола муаллифи

Теглар

авторақам

Баҳолаганлар

1548

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг