Саудияда ал-Ҳарам ва ан-Набавия масжидларида ҳам намоз ўқиш тўхтатилди
Олам
−
20 Март 2020
6603Кеча, 19 март куни Саудия Арабистони ҳукумати мусулмонлар учун энг мўтабар бўлган Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ва Мадинадаги Масжид ан-Набавияда ҳам вақтинча намоз ўқишни тақиқлади. Бу ҳақда “Ал-Ихбория” телеканали маълум қилди.
Тақиқ бугун, 20 мартдан кучга киради ва коронавирус билан боғлиқ вазият ўнгланмагунча амал қилади.
Жорий йилнинг 17 март куни Саудия Арабистонида энг йирик икки масжиддан бошқа барча масжидлар ёпилганди.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида бугунгача 274 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 8 нафари даволанган. Подшоҳликда ҳозирча вирусдан ўлим ҳолати кузатилмаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023