Саудия Арабистонида Ҳаж ишлари бўйича вазир ўзгарди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул-Азиз Ал Сауд қиролликнинг Ҳаж ишлари бўйича янги вазири этиб Эссам бин Саад бин Саидни тайинлади. Бу ҳақда "Al Arabiya" хабар берган.

Таъкидланишича, янги лавозим Вазирлар Кенгаши аъзоси бўлган бин Саиднинг вазифаларига қўшимча бўлади. 

Қиролнинг фармонига биноан аввалги Ҳаж ишлари бўйича вазир Муҳаммад Солиҳ Бинтен лавозимидан озод этилган. Унинг истеъфосининг расмий сабаби ошкор этилмаган. 

Бироқ, баъзи кузатувчиларнинг фикрига кўра, Бинтеннинг истеъфосига ўтган йилнинг ёзида сўнгги йиллардаги энг кичик бўлган Ҳаж сафари сабаб бўлиши мумкин. 

Ўтган йилда коронавирус пандемияси туфайли чет элликларнинг Ҳаж зиёратига бориши тақиқланган эди. 

Натижада, ўтган йили Ҳажда қироллик атрофида яшовчи 10 минг мусулмон қатнашган. Таққослаш учун: 2019 йилда зиёратчилар сони 2,5 миллионга етганди. 

Ҳозирча Ҳаж ишлари вазирлиги 2021 йилда қандай сиёсат олиб бориши аниқ эмас, лекин Ғарб ОАВларининг таъкидлашича, фақатгина COVID-19 га қарши эмланганлар учун Ҳажга рухсат берилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг