Саудия Арабистони пойтахтига ракеталар билан ҳужум қилинди

Олам

image

Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумига қарши мудофа тизими Жизан ва пойтахт Ар-Риёд шаҳарлари осмонида иккита баллистик ракетани йўқ қилди. Бу ҳақда “Ал Арабия” маълум қилмоқда.  

Полковнинг Турки ал Маликийнинг сўзларига кўра, 28 март куни маҳаллий вақт билан соат 23:23 да иккита баллистик ракета аниқланган ва улар йўқ қилинган. 

Таъкидланишича, ракеталар Сано ва Саъд провинцияларидаги (Яман – таҳр) исёнчи-хусийлар томонидан юборилган. 
Ал Маликийнинг қўшимча қилишича, ҳужум оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

2588

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг