Саудия Арабистони бутун дунёга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Саудия Арабистони сўнгги 3 йил ичида биринчи марта хорижлик зиёратчиларга Ҳаж зиёратини бажаришга рухсат берди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги 1443 (ҳижрий)/2022 йилги ҳаж мавсумини амалга оширувчилар сонини Подшоҳлик ва хорижий мамлакатларга ажратилган квотани назарда тутган ҳолда бир миллион зиёратчи этиб белгилашга қарор қилган. 

Бунда саломатликни ҳимоя қилишга қўйилган талабларга қатъий риоя қилинади.

Жорий йилда коронавирусга қарши эмланган 65 ёшгача бўлган кишиларга ҳаж зиёратига боришга рухсат берилади. Хорижлик зиёратчилар Подшоҳликка келишдан камида 72 соат олдин олинган COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.

“Ҳаж ва умра вазирлиги зиёратчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалларни бажариш жараёнида эҳтиёт чораларини кўриш ва профилактика кўрсатмаларини қатъий бажариш зарурлигини таъкидлаган”, дейилади агентлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Подшоҳлик ўтган йил Ҳаж зиёратида қатнашувчилар сонини 60 минг, 2020 йилда эса 1 минг нафарга чеклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг