Сардор Бердимуҳамедов Президент лавозимига киришди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 19 март куни Ашхободда Туркманистоннинг сайланган Президенти Сардор Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Туркманистон: Олтин аср” сайти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, маросимда ҳукумат ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари, давлат идоралари раҳбарлари, дипломатлар ва журналистлар иштирок этган.

Пойтахтдаги “Руҳият” саройи залига Туркманистон давлат байроғи, Туркманистон Президенти штандарти, Туркманистон Конституцияси ва Қуръони Карим олиб кирилган.

Марказий сайлов комиссияси раиси Гулмурод Муродов Бердимуҳамедовга президентлик гувоҳномасини топширган. Шундан сўнг, янги давлат раҳбари Конституцияга қўлини қўйиб, президентлик қасамёдини қабул қилиб, “Туркманистон конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Туркманистон Президенти зиммасига юкланган вазифаларни виждонан бажаришга” ваъда берди.

Мамлакатда президентлик сайлови 12 март куни бўлиб ўтди. Сайловчиларнинг 97,17 фоизи ёки 3 миллион 362 минг 52 киши иштирок этди. Марказий сайлов комиссияси барча бюллетенларни санаб чиққач, 72,97 фоиз овоз олган Демократик партиядан номзод Сардор Бердимуҳамедов ғалаба қозонганини эълон қилди.

Туркманистонда президентлик сайловлари ҳар етти йилда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг