Сардоба фожиаси бўйича яна 29 кишига ҳукм ўқилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида Сардобадаги сув тошқини сабаб жиноий иш фигурантига айланган 29 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби хабар берди.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 28,167, 209, 28,209, 243 ва 258 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра судланувчиларнинг 

•    1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 

•    1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари, 

•    1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари, 

•    1 нафарига 3 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари 

•    2 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари, 

•    23 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 дан 550 гача баравари миқдорида жарима жазолари тайинланди. 

Ушбу ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкумлар ва фуқаровий даъвогарлар эса ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида Тошкент шаҳар суди орқали Олий судга берилиши мумкин.

Сардоба тошқини

2020 йилнинг 1 май куни Сирдарёдаги “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиб, бунинг оқибатида 10 минглаб аҳоли зарар кўрганди. 5 мингга яқин уйлар яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Экин майдонлари зарар кўрди, юзлаб чорва моллари қурбон бўлди. Саҳар ёпирилган сув 6 кишини ҳаётдан бевақт олиб кетганди.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 207-моддаси ва 258-моддаси “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. Ушбу жиноят иши юзасидан бугунги кунга қадар 17 нафар шахс гумонланувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, кейинчалик уларга нисбатан Жиноят кодексининг турли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

“Сардоба иши” бўйича тергов жараёни ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган бўлиб, тергов 7 ойга чўзилган. Суд ҳукмигача масъул тергов органи томонидан тергов қай тартибда ўтказилаётгани, унга жалб қилинган шахслар ҳақида маълумот берилмаган. “Секрет”лар судда ҳам давом этди, суд мажлиси ҳам ёпиқ тарзда ўтказилди.

“Сардоба иши” бўйича Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 14 нафар судланувчига Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”, “в” бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3 нафар судланувчига эса Жиноят кодексининг 203-моддаси ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, улардан 6 нафарига 4 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси, қолган 11 нафар шахсга жарима жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг