Сардоба фалокати вақтида ҳудудда ўғриликлар содир бўлганмиди?

Жамият

image

Сардоба тошқини саросимасида ҳудудда ўғриликлар содир бўлгани ҳақидаги маълумотлар ёлғон. Бу ҳақда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги бугун, 21 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

“Ижтимоий тармоқларда талафот кўрган ҳудудларда ўғирлик жиноятлари қайд этилаётганлиги тўғрисидаги ноўрин ва асоссиз маълумотлар тарқалган“, дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, талафот пайтидаги дастлабки саросима пайтида фуқаролар томонидан ўз қўшниси ёки маҳалладошларининг қаровсиз қолган ёки сув остида қолиб кетиши хавфи бор бўлган уй ҳайвонларини ўзларига тегишли бўлган юк автомашиналарида хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишлари амалга оширилган ва улар сақланаётган жойлар тўғрисида маҳалла идоралари ва Ички ишлар орган ходимларига тегишли маълумотлар берилган.

Қайд этилишича, талафот етган ҳудудларда ИИО ходимлари томонидан кечаю-кундуз олиб борилган қатор профилактик чора-тадбирлар натижасида, бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Ички ишлар вазирлиги Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг