“Сантьяго Бернабеу” қачон ишга тушиши маълум бўлди

Спорт 1677
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби уй стадиони “Сантьяго Бернабеу”нинг реконструкция ишлари қачон битиши ҳамда фойдаланишга топширилиши маълум бўлди. Мадрид клуби расмий сайти маълумот беришича, стадион жорий йилнинг 11 сентябрида ўз эшикларини ташриф буюрувчилар учун очади.

Хабарингиз бор, клуб 2020 йилда “Сантьяго Бернабеу”ни реконструкция қилиш учун узоқ муддатга ёпган эди. Маълум бўлишича, асосий иш аллақачон якунланган. Стадионни тўлиқ қайта қуриш ишлари эса 2022 йилда тугатилиши режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, клуб “Бернабеу”ни реконструкция қилиш жараёнида ўз ўйинларини захира стадиони — “Альфредо ди Стефано”да ўтказган. 

Маълумот учун, 11 сентябрь куни “Реал Мадрид” Испания Ла Лигаси доирасида “Сельта”га қарши баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3
t
×