Санчога немис паспорти берамиз — Лотар Маттеус

Спорт 1277
image

Германия терма жамоаси собиқ сардори, “Бавария” клуби афсонаси Лотар Маттеус “Боруссия Дортмунд” вингери Жейдон Санчонинг терма жамоадаги фаолияти борасида фикр билдирди.

“Санчо ажойиб иқтидор эгаси. У сўнгги 2 йил ичида Бундеслигада йилнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. 

Агар Англия терма жамоаси учун унинг иқтидори камлик қилаётган бўлса, биз унга бемалол Германия паспортини таклиф қилишимиз мумкин, сабаби Германияда кўпчилик уни ўйнамаётганидан ҳайратда”, дейди Матеус.

Маълумот учун, Санчо Англия терма жамоаси сафида Евро-2020 да атиги бир ўйинда захирадан майдонга тушди (Чехияга қарши, 84-дақиқада). Нимчорак финалда Англия Германия терма жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашув 29 июнь куни бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×