Самарқанддаги шаҳарлардан бири карантинга ёпилди

Жамият

image

Паст Дарғом тумани аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худойбердиевнинг фармойиши билан бугун, 21 май куни соат 19:00 дан бошлаб Жума шаҳрига бошқа ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг кириши ва ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан:

•    4Р-46а автомобиль йўлининг 1-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;

•    Жума шаҳар Ҳавузак маҳалласи Камалак кўчаси йўли; 

•    4К-547 автомобиль йўлининг Жума шаҳар Ш.Рашидов маҳалласи М.Шарапов ва Бўстон кўчаларига кириш йўли;

•    Самарқанд–Жума-Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 24-километри, Жума шаҳрига кириш йўли;

•    Самарқанд–Жума-Каттақўрғон 4Р-46 автомобиль йўлининг 25-километри, Жума шаҳар Буюк Турон кўчасига кириш йўли ёпилган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти “қизил” тоифага киритилган. Хусусан, вилоятиҳ маркази Самарқанд шаҳрида ҳам карантин чоралари ҳам кучайтирилган ҳолда сақлаб қолинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

587

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг