Самарқанддаги ШҲТ саммитига қайси давлатлар раҳбарлари келиши аниқ бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига 14 давлат раҳбари ташриф буюради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Асадовга кўра, Самарқанддаги саммитда ШҲТга аъзо давлатлар (Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) раҳбарларидан ташқари, кузатувчилар Эрон, Беларусь ва Мўғулистон Президентлари ҳамда меҳмон сифатида Туркия, Арманистон, Озарбайжон ва Туркманистон етакчилари иштирок этади.

“Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди”, дейди Асадов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1066

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг