Самарқанддаги мактабларда ўқиш икки ҳафта кеч бошланади

Жамият

image

Самарқанд шаҳридаги мактабларда ўқув жараёни 19 сентябрь санасидан бошланади. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси хабар берди.

Ўқув жараёнининг бошланиши жорий йил сентябрь ойида шаҳар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг олий даражадаги навбатдаги Саммити, шунингдек қатор хорижий мамлакат раҳбарларининг расмий ташрифларига мезбонлик қилиши билан боғлиқ.

“Мазкур жараёнлар ва тадбирлар ўтказиладиган ҳудудларга яқин жойларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, аҳолига қулай шароитларни яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнлари жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан бошланишини маълум қиламиз”, дейилади бошқарма хабарида.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳридаги мактаб ўқувчиларининг қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида таътиллар ҳисобидан тўлдирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг