Самарқандда ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетгани айтилган воқеага изоҳ берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетаётгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат кеча, 26 апрель куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 26 апрель куни соат 18:30 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари И.И., Ф.Д. ва Ф.Х. Пахтачи тумани “Миркан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган вақтларида Damas ҳайдовчиси транспорт воситасини шубхали бошқариши билан эътиборни ўзига тортган. У ЙПХ ходимларига яқинлашган вақтда тўсатдан ортга қайрилиб кетган.

ЙПХ ходимлари хизматда фойдаланиш учун бириктирилган Lacetti автомобилида ҳайдовчининг ортидан кузатиб борган.

Ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилиб, ЙПХ ходимлари у билан ўзаро мулоқот қилган вақтда ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келган ва текшириш мақсадида тиббий кўрикка таклиф этилган.

Тиббий кўрикда мастлик ҳолати тасдиқланадиган бўлса, чора кўрилиши мумкинлиги билган ҳайдовчи ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.

Тиббий кўрик хулосасига кўра, ҳайдовчининг мастлик ҳолати тасдиқланиб, унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ва Damas русумли автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Қайд этиш керакки, ЙҲХББ баёнотида ҳайдовчига куч ишлатилган ёки ишлатилмагани борасида бирор маълумот йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг